ОНА ВА БОЛА САЛОМАТЛИГИ соғлом ва бахтиёр оилалар асоси демакдир
Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, Юртбошимиз раҳнамолигида
олдимизда турган долзарб вазифалардан келиб чиқиб, ҳар бир йилга алоҳида ном
берилиши ва шу асосида умумхалқ манфаатларига дахлдор ишлар амалга оширилиши
анъанага айланди. Жумладан, 2016 йилнинг "Соғлом она ва бола йили” деб
номлангани ҳам халқимизни ўз олдига янги мақсадларни қўйиб, кенг кўламдаги эзгу
ишларни амалга оширишга ундади. Президентимизнинг "Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури
тўғрисида”ги Қарори қабул қилингач, қарорнинг ижросини таъминлаш, унда
белгиланган вазифаларни тўла-тўкис амалга ошириш борасида изчил саъй-ҳаракатлар
бошланиб кетди. Худди шунингдек, бугунги кунда Навоий шаҳрида ҳам "Соғлом она
ва бола йили” шаҳар дастури ижроси юзасидан кўламдор ишлар амалга
оширилаётганининг гувоҳи бўламиз. 11 бўлим, 76 банддан иборат шаҳар дастури доирасида оилани,
оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аёллар манфаатини ҳимоялаш, соғлом
болаларни тарбиялашда уларнинг ролини ошириш ва оила институтларини
мустаҳкамлашга йўналтирилган вазифалар ижросига эътибор қаратадиган бўлсак,
жорий йилнинг январь-апрель ойларида аёллар тадбиркорлигини молиявий
қўллаб-қувватлаш, улар меҳнатидан фойдаланувчи ҳамда аёллар раҳбарлик қилаётган
корхоналарни, оилавий бизнесни ривожлантириш мақсадида уларга 3 миллиард 640
миллион сўмлик кредитлар, 3 нафар ёш оилаларга 231,8 миллион сўмлик имтиёзли
ипотека кредитлари ажратилди. – Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига ёрдам
кўрсатиш мақсадида март ойида вилоятимизга келган "Саломатлик” поезди
мутахассислари томонидан "Тинчлик” қўрғонида яшаётган ёлғиз кексалар,
ногиронлар, нафақадаги қариялар ва бошқа кам таъминланган оила вакилларидан
иборат 486 нафар аҳолига 10 миллион сўмлик инсонпарварлик ёрдамлари кўрсатилди,
– дейди шаҳар ҳокимлиги ҳудудни комплекс ривожлантириш бўлими бошлиғи Алижон
Жумаев. – Шу билан бирга дастур доирасида аҳолига маиший хизмат кўрсатиш
сифатини ошириш, уларнинг турмуш шароитларини янада яхшилаш мақсадида
шаҳримизда йил охирига қадар иккита "Гўзаллик салони” мажмуасини қуриб,
фойдаланишга топшириш кўзда тутилган. Бу мажмуалар ишга туширилса, халқимиз
учун янада қулай имкониятлар яратилиши шубҳасиз. Бундан ташқари, 18-кичик
туманда аҳоли учун 5 та кўп қаватли турар-жой биноларини қуриш ишлари ҳам олиб
борилаётир. Республикамизда ҳозирги кунда элимиз саломатлигини
мустаҳкамлаш, она ва бола соғлигини асраш энг устувор вазифа сифатида
белгиланган. Шу боис шаҳримизда бу борадаги ишларнинг долзарблиги "Соғлом она
ва бола йили” Давлат дастурида ҳам алоҳида кўрсатиб ўтилган. Мазкур йўналишда
дастурда кўрсатилган вазифаларнинг амалий натижаларига эътибор қаратадиган
бўлсак, жорий йилда "Гулистон-3”
қўрғони ҳудудида ажратилган 4,67
гектар ер майдонида 250 қатновга мўлжалланган Навоий
шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси биноси қурилмоқда. Шунингдек,
2-оилавий поликлиниканинг эски биноси ўрнида 250 қатновга мўлжалланган янги
бинони қуриш ишлари жадал олиб борилаяпти. – Юртимизнинг эртанги куни учун муносиб ворисларни тайёрлаш,
ҳомиладор аёлларни ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтказиш, аҳолини хавфли юқумли
касалликларга қарши эмлаш жуда муҳимдир, – дейди Навоий шаҳар тиббиёт
бирлашмаси бошлиғи Налибек Дуйсенов. – Шу боис бирлашмамиз томонидан
январь-февраль ойларида 4283 нафар бир ёшгача бўлган болаларга белгиланган
вакциналар билан профилактик эмлаш ўтказилди. Сил касаллигига қарши 5533 нафар
аҳоли эмланди. 852 нафар 1 ёшгача бўлган болалар ротовирусга ва 12 минг 674
нафар бола пневмокок касаллиги инфекциясига иммунизациялаш мониторинги
ўтказилди. Январь-февраль ойларида 15 минг 218 нафар бола чуқурлаштирилган
тиббий кўрикдан ўтказилиб, аниқланган касалликлар бўйича даволаш-профилактика
ишлари олиб борилди. Дастурда белгиланган вазифаларнинг яна бир ижроси Наврўз байрамида
аҳолига кўрсатилган меҳр, саховат ёрдамларида ҳам ўз ифодасини топди. Жумладан,
байрам олдидан маҳаллалардаги 31 та кам таъминланган оилаларга шаҳар Кенгаши
депутатлари ва жамоат ташкилотлари ҳомийлигида совғалар улашилди. – Аёл қачонки соғлом,
фарзандларидан кўнгли тўқ бўлса, у чинакам бахтиёр бўлади, – дейди Навоий шаҳар
ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Муҳаббат Темирова. – Улар бугун
турли жабҳаларда ўз иқтидори, меҳнати, уддабуронлигию тадбиркорлиги билан
жамиятнинг фаол аъзосига айланган. Шаҳримизда ҳам тадбиркорлик соҳасида қатор
ютуқларга эришиб, Ватанимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшаётган аёллар талайгина.
Шу йилнинг ўтган 4 ойи давомида оилавий бизнес ва ҳунармандчилик соҳасида иш
бошлаган аёлларимизга 1 миллиард 201 миллион сўмлик кредитлар ажратилди. Бу
уларнинг ўз олдига қўйган истиқболли режаларини амалга оширишида жуда қўл
келиши шубҳасиз. Бундан ташқари, яқинда ҳомий ташкилотлар кўмагида 5 нафар
Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг суннат тўйлари ўтказиб берилгани болажонлар
қалбига олам-олам шодлик бахш этди. "Соғлом она ва бола йили” шаҳар дастурида коллеж
ўқувчиларини, аввало қизларни ишга жойлаштириш, уларнинг ўз бизнесини йўлга
қўйишларига кўмаклашиш ҳам устувор вазифа қилиб белгиланган. Мазкур ўқув йилида
шаҳримиздаги касб-ҳунар коллежларини 2560 нафар ўқувчи битирмоқда ва уларнинг
ишга жойлашиши бўйича муассаса, корхона ҳамда ташкилотлар билан тўрт томонлама
шартнома тузиш ишлари якунига етказилгани эътиборга молик. Бу битирувчиларни
ҳар жиҳатдан қўллаб- қувватлаш ва ташкилот ҳамда корхоналар иштирокида ёшларни
касбга самарали йўналтириш ишларини тизимли олиб боришда муҳим аҳамият касб
этади. Мухтасар қилиб айтганда, бугун шаҳримизда давлат дастури
ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган ишларнинг поёни чексиз. Энг
асосийси, уларнинг барчаси битта олий мақсадга – келажагимиз давомчилари бўлган
оналар ва эртамиз эгалари бўлган фарзандлар саломатлигини муҳофаза қилишга,
уларнинг турмуш шароитларини яхшилашга, бахтиёр фарзандларни тарбиялаб, камолга
етказиш ишларига қаратилган.
Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.
mavzuga doir o‘xshash maqolalar:
Davlat boshqaruv organlari rasmiy saytlari
- Adliya boshqarmasi
- Sog'liqni saqlash boshqarmasi
- Xalq ta'limi boshqarmasi
- O'rta maxsus kasb-hunar ta'lim boshqarmasi
- Viloyat qishloq va suv xo'jaligi boshqarmasi
- Statistika boshqarmasi
- "Yermulkkadastr" xizmati
- "Navoiy dori-darmon"
- Kasaba uyushmalari tashkilotlari birlashmasi
- Sinov va sertifikatlashtirish markazi davlat korxonasi
- "Qizilqumtcement" OAJ
- Navoiy davlat konchilik instituti
- Navoiy davlat pedagogika instituti
- Navoiy tog'-metallurgiya kombinati
- Arxiv boshqarmasi
- "Kamolot" YOIH
- "Navoiypaxtasanoat" XAB
- Navoiy xalqaro aeroporti
- Navoiy elektr tarmoqlari
- "Navoiazot" OAJ
- Viloyat davlat veterinariya boshqarmasi
- "Navoiy issiqlik elektr stantciyasi" OAJ
- Navoiy viloyati "Qishloqxo'jalikkimyo" XAJ
- GUP "Navoiy neftebazasi"
- Mehnat boshqarmasi
- Madaniyatva sport boshqarmasi
- Davlat raqobat boshqarmasi
- Arxitektura boshqarmasi
Mashhur maqolalar
Ish tartibi
Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019,
792230990
Davlat organi saytlari
- O?zbekiston Respublikasi hukumati portali
- O?zbekiston Respublikasi Prezidenti axborot xizmati
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi sayti
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati sayti
- O?zbekiston Respublikasi Kasaba uyushmalari federatsiyasi portali
- Navoiy viloyati hokimligi
- O?zbekiston Respublikasi Oliy sudi sayti
- O?zbekiston Respublikasi qonun hujjatlari milliy bazasi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?
Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман
Veb-sayt bo`yicha mas`ul