ХАЛҚИМИЗ САЛОМАТЛИГИ ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА
Айни вақтда шаҳар тиббиёт бирлашмаси ва унга қарашли 7 та шифо
масканларида 113 минг 281 нафар аҳолига намунали тиббий хизмат кўрсатиб
келинаётир. Ушбу муассасаларда даволаш-профилактика ишларининг энг самарали
усуллари қўлланилаётгани ҳамда хизмат кўрсатиш сифатининг оширилгани натижасида
ижтимоий ва бошқа касалликлар бирмунча камайишига эришилди. Ўтган 25 йил
ичида шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникасининг моддий-техника базаси
мустаҳкамланиб, жарроҳлик, стоматология, терапия, травматология-ортопедия,
кўз касалликлари ҳамда аёллар маслаҳат хоналари зарур тиббий жиҳозлар билан
таъминланди. – Бўлимимизда 14 нафар малакали шифокор фаолият кўрсатади, –
дейди шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникасининг жарроҳлик бўлими
мудири Шуҳрат Раҳматов. – Даволаш-профилактика ишларини намунали олиб
боришда уларнинг ҳар бирининг муносиб улуши бор. Шунингдек, доимий равишда
корхона, ташкилот, маҳалла ва таълим муассасаларида тушунтириш-тарғибот
ишларини олиб бормоқдамиз. Бу аҳолининг юқумли, хавфли касалликлар
тўғрисидаги тушунчаларини ошириш, тиббий маданиятини юксалтириш ва оилаларда
соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Кейинги йилларда шаҳримиздаги оилавий поликлиникалар
бирин-кетин янги биноларга кўчиб ўтиб, халқимизга сифатли тиббий хизмат
кўрсатиб келинаётгани алоҳида эътиборга молик. Жумладан, ўтган йили
шаҳримизнинг марказий ҳудудларидан бирида 4-оилавий поликлиниканинг янги биноси
қад ростлаб, 150 қатновли фаолиятини бошлаган бўлса, шу йил Инвестиция дастури
асосида 250 қатновга мўлжалланган 2-оилавий поликлиника биноси ҳам замонавий кўринишда
бунёд этилди. Бу эса
ҳамшаҳарларимиз учун мустақиллик байрамига муносиб туҳфа бўлиши шубҳасиз. – Аҳоли соғлиги – миллат
бойлиги, – дейди шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи
Карим Ботиров. – Президентимиз раҳнамолигида мустақиллик йилларида бу борада
амалга оширилган ишлардан ҳар бир юртдошимиз мамнун. Она ва бола соғлигини
муҳофаза қилиш, кексалар, ёлғиз қариялар, ҳомиладор аёллар ва ўсмирлар
саломатлиги учун қайғуриб, уларни ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтказиш энг
масъулиятли вазифаларимиздан биридир. Айниқса, "Соғлом она ва бола йили”
Давлат дастури асосида бу борадаги ишларимиз кўлами янада кенгайди. Шу
кунларда 250 қатновли шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникамиз янги
биносининг қурилиш ишлари ҳам жадал олиб борилаётир. Насиб этса, янги
бинога кўчиб ўтсак, халқимизга тиббий ёрдам кўрсатиш шароитлари бундан-да
яхшиланишига эришамиз. Шаҳримиз тиббиёт масканларида жорий "Соғлом она ва бола йили”
Давлат дастури доирасида олиб борилаётган ишлар ҳам эътирофга молик. Жумладан,
болалар ва катта ёшли аҳоли орасида юқумли касалликларнинг олдини олиш
мақсадида январ-июль ойларида 7018 нафар 1 ёшгача бўлган болаларга профилактик
эмлаш ўтказилди. Шу билан бирга мактабгача ёшдаги 4234 нафар ва мактаб ёшидаги
5616 нафар бола дегелминтизация дастури билан қамраб олингани, 1999 нафар 1
ёшгача бўлган болалар ротовирусга, 2279 нафар бола пневмокок инфекциясига қарши
эмланганлиги ҳам эртамиз эгалари бўлган фарзандларимиз саломатлигини
мустаҳкамлаш йўлидаги эзгу ишлардан десак, муболаға бўлмайди. – Соғлом турмуш тарзи – саломатлик гаровидир, – дейди 4-сонли
оилавий поликлиниканинг ҳамшираси Ҳафиза Бўронова. – Аҳоли саломатлигини
муҳофаза қилиш учун дастлаб уларнинг тиббий маданиятини, касалликлар ҳақидаги
тушунчаларини оширишимиз лозим. Давр талабидан келиб чиқиб, бу борада биз –
патронаж ҳамширалари зиммасига катта масъулият юкланмоқда. Яқинда бўлиб ўтган
"Патронаж ойлиги”да бу борадаги ишларимиз янада жадал тус олди. Ҳар куни
хонадонларга чиқиб, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, эрта турмуш қуришнинг
олдини олиш, туғиш ёшидаги оналар, ёш болалар парвариши юзасидан аҳоли орасида
кенг тушунчалар олиб бораяпмиз. Бу имкон қадар касалликларнинг олдини олишда,
кекса кишилар, ҳомиладор аёлларни ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтказишда жуда
асқотаяпти. Бугунги кунда замонавий тиббиёт муассасаларида фаолият олиб
бориш, албатта, ҳар бир ходимдан чуқур билим ва малакани талаб этади. Шу боис
поликлиникаларда акушер–гинеколог ва педиатр-шифокорларнинг малакасини мунтазам
ошириб боришга жиддий эътибор қаратилган. Жумладан, антенатал парвариш ва
шошилинч акушерлик ёрдами бўйича барча мутахассисларни доимий равишда ўқитилиши
йўлга қўйилиб, айни пайтда 14 нафар умумий амалиёт шифокори ҳамда 78 нафар ўрта
тиббиёт ходимлари жойларда ўқитилди. Мухтасар қилиб айтганда, шаҳримиз тиббиёт масканларида эл-юрт
саломатлиги йўлида олиб борилаётган ишларнинг кўлами жуда кенг. Энг
қувонарлиси, мустақиллик нашидаси, ҳурлик эпкинидан баҳра олиб яшаётган,
яратилган имкониятлардан руҳланган саломатлигимиз посбонлари ҳар қадамда
замон билан ҳамнафас бўлиб, илғор тиббиёт технологияларидан унумли фойдаланган
ҳолда миллатимиз сиҳат-саломатлиги, соғлом ва баркамол фарзандлар бахту
камоли йўлида ҳормай-толмай меҳнат қилиб келишмоқда.
Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.
mavzuga doir o‘xshash maqolalar:
Davlat boshqaruv organlari rasmiy saytlari
- Adliya boshqarmasi
- Sog'liqni saqlash boshqarmasi
- Xalq ta'limi boshqarmasi
- O'rta maxsus kasb-hunar ta'lim boshqarmasi
- Viloyat qishloq va suv xo'jaligi boshqarmasi
- Statistika boshqarmasi
- "Yermulkkadastr" xizmati
- "Navoiy dori-darmon"
- Kasaba uyushmalari tashkilotlari birlashmasi
- Sinov va sertifikatlashtirish markazi davlat korxonasi
- "Qizilqumtcement" OAJ
- Navoiy davlat konchilik instituti
- Navoiy davlat pedagogika instituti
- Navoiy tog'-metallurgiya kombinati
- Arxiv boshqarmasi
- "Kamolot" YOIH
- "Navoiypaxtasanoat" XAB
- Navoiy xalqaro aeroporti
- Navoiy elektr tarmoqlari
- "Navoiazot" OAJ
- Viloyat davlat veterinariya boshqarmasi
- "Navoiy issiqlik elektr stantciyasi" OAJ
- Navoiy viloyati "Qishloqxo'jalikkimyo" XAJ
- GUP "Navoiy neftebazasi"
- Mehnat boshqarmasi
- Madaniyatva sport boshqarmasi
- Davlat raqobat boshqarmasi
- Arxitektura boshqarmasi
Mashhur maqolalar
Ish tartibi
Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019,
792230990
Davlat organi saytlari
- O?zbekiston Respublikasi hukumati portali
- O?zbekiston Respublikasi Prezidenti axborot xizmati
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi sayti
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati sayti
- O?zbekiston Respublikasi Kasaba uyushmalari federatsiyasi portali
- Navoiy viloyati hokimligi
- O?zbekiston Respublikasi Oliy sudi sayti
- O?zbekiston Respublikasi qonun hujjatlari milliy bazasi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?
Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман
Veb-sayt bo`yicha mas`ul