ОИЛАВИЙ ПОЛИКЛИНИКА ЯНГИ БИНОДА
Навоий шаҳридаги 2-сонли оилавий поликлиника янги биносининг
тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги муносабати
билан ўтказилган маросимда шаҳар ҳокими Неъматилло Ахатов, вилоят соғлиқни
сақлаш бошқармаси ходимлари ҳамда шаҳар тиббиёт бирлашмасидан вакиллар иштирок
этди. Тадбирни шаҳар ҳокими Н. Ахатов кириш сўзи билан очар экан,
иштирокчиларни Мустақиллик байрами билан самимий табриклади ҳамда янги ва
замонавий бинонинг фойдаланишга топширилиши ҳудуд аҳолиси учун ажойиб байрам
туҳфаси бўлганлигини таъкидлади. – "Янгиариқ”, "Истиқлол”, "Ҳаёт” ва "Гулистон” маҳаллалари
фуқароларига хизмат қиламиз, – дейди муассасанинг бош ҳамшираси Сабоҳат
Ҳусанова. – 250 қатновга мўлжалланган поликлиника қисқа вақт ичида қуриб
битказилганидан хурсандмиз. Хоналаримиз "Саломатлик – 3” лойиҳаси асосида замонавий
тиббий жиҳозлар билан таъминланди. Шунингдек, энди бу ерда 8 кишилик кундузги
стационар ҳам хизмат кўрсата бошлайди. Бу халқимиз учун яна бир қулайлик
туғдиради. Бинони қуриш ва жиҳозлаш ишлари учун 2016 йилги Инвестиция
дастури асосида 2,5 миллиард сўмлик маблағ йўналтирилди. Бундан ташқари,
даволаш-профилактика ишларини янада кенгайтириш, хизмат кўрсатиш сифати ва
самарадорлигини ошириш ҳамда беморларга қулайлик яратиш мақсадида бу ерда
биокимёвий таҳлил хонаси ҳам ўз фаолиятини бошлайдиган бўлди. – Истиқлол берган имкониятлар туфайли Президентимиз
раҳнамолигида бизнинг ҳудудимизда ҳам мана шундай кенг ва шинам, барча
қулайликларга эга оилавий поликлиника очилганидан хурсандмиз, – дейди "Ҳаёт”
маҳалласи фуқароси Назира Облаева. – Эски поликлиникамизнинг хоналари тор ва
шароитлар етарли эмас эди. Бу барчага ноқулайлик туғдирарди. Ҳозир тиббий
кўрик, муолажа ишлари учун барча шароитлар кўнгилдагидек. Бино ён-атрофи, кириш
зали, ички хоналар ёруғ, озода. Бугун мен стоматолог шифокор қабулига
келганман. Бу хона ҳам замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланганини кўриб
янада қувондим. Мустақиллик айёми арафасида янги шифо масканининг ишга
туширилиши биз учун айни муддао бўлди. Тадбир муносабати билан поликлиниканинг барча хоналарини
кўздан кечирар эканмиз, янгидан-янги тиббий асбоб-ускуналар, зарур мебель
жиҳозлари, кўзларни яшнатувчи хушбўй гуллар атрофга ўзгача кўрк бағишлаб
турганини кўриб, биз ҳам мамнун бўлдик. Аллақачон ишга киришиб кетган оқ
либосли шифокору ҳамшираларнинг юз-кўзларида шукроналик туйғуси, истиқлол
шукуҳи, янгиланиш, яшариш завқи акс этиб турарди.
Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.
mavzuga doir o‘xshash maqolalar:
Davlat boshqaruv organlari rasmiy saytlari
- Adliya boshqarmasi
- Sog'liqni saqlash boshqarmasi
- Xalq ta'limi boshqarmasi
- O'rta maxsus kasb-hunar ta'lim boshqarmasi
- Viloyat qishloq va suv xo'jaligi boshqarmasi
- Statistika boshqarmasi
- "Yermulkkadastr" xizmati
- "Navoiy dori-darmon"
- Kasaba uyushmalari tashkilotlari birlashmasi
- Sinov va sertifikatlashtirish markazi davlat korxonasi
- "Qizilqumtcement" OAJ
- Navoiy davlat konchilik instituti
- Navoiy davlat pedagogika instituti
- Navoiy tog'-metallurgiya kombinati
- Arxiv boshqarmasi
- "Kamolot" YOIH
- "Navoiypaxtasanoat" XAB
- Navoiy xalqaro aeroporti
- Navoiy elektr tarmoqlari
- "Navoiazot" OAJ
- Viloyat davlat veterinariya boshqarmasi
- "Navoiy issiqlik elektr stantciyasi" OAJ
- Navoiy viloyati "Qishloqxo'jalikkimyo" XAJ
- GUP "Navoiy neftebazasi"
- Mehnat boshqarmasi
- Madaniyatva sport boshqarmasi
- Davlat raqobat boshqarmasi
- Arxitektura boshqarmasi
Mashhur maqolalar
Ish tartibi
Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019,
792230990
Davlat organi saytlari
- O?zbekiston Respublikasi hukumati portali
- O?zbekiston Respublikasi Prezidenti axborot xizmati
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi sayti
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati sayti
- O?zbekiston Respublikasi Kasaba uyushmalari federatsiyasi portali
- Navoiy viloyati hokimligi
- O?zbekiston Respublikasi Oliy sudi sayti
- O?zbekiston Respublikasi qonun hujjatlari milliy bazasi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?
Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман
Veb-sayt bo`yicha mas`ul