ШУКРОНАЛИК БИЛАН ЮКСАК МАРРАЛАР САРИ
Навоий вилоятида тўрт кун мобайнида мамлакатимиз мустақиллигининг
25 йиллигига бағишланган "Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни
эгаллашимиз керак?” мавзуидаги республика фестивали бўлиб ўтди. Пойтахт Тошкентдан келган маданият ва санъат намояндалари,
шоир, ёзувчи ва ёш олимлардан иборат тарғибот гуруҳлари вилоят марказидан
тортиб, бепоён Қизилқумнинг энг олис туманлари, қишлоқ ва овулларигача таълим
масканлари ўқувчилари ҳузурида бўлиб, мавзу доирасида самимий суҳбатлар
уюштиришди. Уларга умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар
коллежларида таҳсил олаётган 30 минг нафардан ортиқ навқирон авлод вакиллари
жалб этилди. Учрашувларда ўқувчиларга мамлакатимиздаги мустақилликкача бўлган
ижтимоий-иқтисодий вазият ҳамда истиқлолдан кейинги даврдаги мислсиз
бунёдкорликлар тўғрисида атрофлича маълумот берилди. Миллий мустақилликнинг
ўтган 25 йили мобайнида мамлакатимизда давлат ва жамият тараққиётининг барча
йўналишларида оламшумул ютуқлар қўлга киритилганлиги, улар эса, биринчи
навбатда муҳтарам Биринчи Президентимиз Ислом Каримов номи билан боғлиқлиги
алоҳида қайд қилинди. Жумладан, Конимех тумани мусиқа ва санъат мактабидаги
мулоқотда ҳам Юртбошимиз Ўзбекистон давлати ва давлатчилигини барпо этиш, демократик
фуқаролик жамияти қуриш асосларини яратганлиги, мамлакатимиз тараққиётининг
асосий йўналишларини ишлаб чиққанлиги, юртимизнинг ёруғ истиқболи йўлида
кўпмиллатли халқимизни бирлаштириб, уни улуғ мақсадлар сари бошлаб борганлиги
эътироф этилди. – Биринчи Президент Ислом Каримов томонидан ўртага ташланган
илк шиор – "Ўзбекистон – келажаги буюк давлат” эди, – деди тарғибот гуруҳи
аъзоси Жонибек Шуҳратов. – Ўшанда бунга иккиланиб қараганлар кўп бўлган. Чунки
мустабидлик тузуми бизни мутелик, қарамликка ўргатиб қўйганди. Бу иллатлар
айниқса, мустақилликнинг биринчи йилларида кучли эди. Лекин Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти раҳбарлигида
мамлакатимиз суверенитетининг иқтисодий асосларини яратишга қаратилган энг
муҳим стратегик дастурлар, жумладан, Ўзбекистоннинг ғалла мустақиллиги,
ёқилғи-энергетика, транспорт-коммуникация соҳасидаги мустақиллигини таъминлаш,
иқтисодиётимизда таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, замонавий корхоналар
барпо этиш ва уларни илғор техника ва технологиялар билан жиҳозлаш борасида
улкан ишлар амалга оширилди. Натижада, Ўзбекистон илгариги қолоқ, иқтисодиёти
бирёқлама ривожланган, пахта яккаҳокимлиги ҳалокатли даражада авж олган аграр
ўлкадан бугунги кунда изчил тараққий этиб бораётган замонавий индустриал
мамлакатга айланди. Тумандаги 1, 2, 7, 12 ва 22-сонли умумтаълим мактаблари,
Иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш ҳамда Агросервис касб-ҳунар коллежларида бўлиб
ўтган тадбирлар ҳам унинг иштирокчиларида катта таассурот қолдирди. Уларда
сўзга чиққанлар мустақиллик туфайли ёш авлодни баркамол инсонлар этиб тарбиялаш
масаласи давлат сиёсатининг энг устувор йўналиши даражасига кўтарилганлигига
алоҳида эътибор қаратишди. Бу эса кутилган самараларни бермоқда. Жумладан,
яқинда Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган 31-Ёзги Олимпия ўйинларида
спортчиларимиз томонидан 4 та олтин, 2 та кумуш ва 7 та бронза, 15-Паралимпия
ўйинларида эса 8 та олтин, 6 та кумуш ва 17 та бронза медалларининг қўлга
киритилганлиги бунинг ёрқин далилидир.– Тарғибот тадбири ўқувчиларимизнинг мустақилликнинг қадрига
етиш, Ватанимизнинг муносиб фарзандлари бўлиб улғайишдек азму қарорини янада
мустаҳкамлашга хизмат қилиши шубҳасиз, – дейди тумандаги 7-умумтаълим мактаби
директори Гулзода Абдуллаева. – Чунки улар "Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай
марраларни эгаллашимиз керак?” деган саволга яна бир бор аниқ ва равшан жавоб
олдилар. Ватанимиздаги мусаффо осмон, барқарор тинчлик ва фаровон ҳаётга
шукроналик келтирган ҳолда янада юксак марраларни забт этишга тайёр
эканликларини изҳор этишмоқда. Таълим масканининг 9-синф ўқувчиси Зулхумор Йўлдошеванинг
сўзлари эса устозининг фикрини тасдиқлаб турарди.– Мамлакатимизда Биринчи Президентимиз раҳнамолигида биз
ёшларнинг кенг ва чуқур билим олишимиз, дунёда ҳеч кимдан кам бўлмаслигимиз
учун барча қулайлик ва шарт-шароитлар яратилган, – дейди у. – Биздан эса фақат
аъло баҳоларга ўқиш талаб этилади, холос. Мақсадим – келгусида авиация соҳаси
мутахассиси бўлиб етишиш ва Ватаним тараққиётига муносиб ҳисса қўшишдир. Шунинг
учун барча фанларни пишиқ-пухта ўзлаштиришга ҳаракат қилаяпман ва бунга
эришаяпман. Фестиваль тадбирлари Навоий шаҳрида ҳам кўтаринки руҳда
ўтди.– Айниқса, 4-давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби
ҳамда Навоий давлат педагогика институти қошидаги 3-академик лицейдаги
учрашувлар менда унутилмас таассурот қолдирди, – дейди таниқли эстрада
хонандаси Анвар Ғаниев. – Мен уларда таҳсил олаётган билимга чанқоқ, иқтидорли
ўғил-қизлар тимсолида Биринчи Президентимизнинг ишончини юксак даражада
оқлайдиган ёшларимизни кўрдим. Улар мустақиллик йўлининг муносиб давомчиларидир. Ватан ва мустақилликни мадҳ этувчи куй-қўшиқ ҳамда шеърлар
тадбирларга янада кўтаринки руҳ бағишлади.
Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.
mavzuga doir o‘xshash maqolalar:
Davlat boshqaruv organlari rasmiy saytlari
- Adliya boshqarmasi
- Sog'liqni saqlash boshqarmasi
- Xalq ta'limi boshqarmasi
- O'rta maxsus kasb-hunar ta'lim boshqarmasi
- Viloyat qishloq va suv xo'jaligi boshqarmasi
- Statistika boshqarmasi
- "Yermulkkadastr" xizmati
- "Navoiy dori-darmon"
- Kasaba uyushmalari tashkilotlari birlashmasi
- Sinov va sertifikatlashtirish markazi davlat korxonasi
- "Qizilqumtcement" OAJ
- Navoiy davlat konchilik instituti
- Navoiy davlat pedagogika instituti
- Navoiy tog'-metallurgiya kombinati
- Arxiv boshqarmasi
- "Kamolot" YOIH
- "Navoiypaxtasanoat" XAB
- Navoiy xalqaro aeroporti
- Navoiy elektr tarmoqlari
- "Navoiazot" OAJ
- Viloyat davlat veterinariya boshqarmasi
- "Navoiy issiqlik elektr stantciyasi" OAJ
- Navoiy viloyati "Qishloqxo'jalikkimyo" XAJ
- GUP "Navoiy neftebazasi"
- Mehnat boshqarmasi
- Madaniyatva sport boshqarmasi
- Davlat raqobat boshqarmasi
- Arxitektura boshqarmasi
Mashhur maqolalar
Ish tartibi
Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019,
792230990
Davlat organi saytlari
- O?zbekiston Respublikasi hukumati portali
- O?zbekiston Respublikasi Prezidenti axborot xizmati
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi sayti
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati sayti
- O?zbekiston Respublikasi Kasaba uyushmalari federatsiyasi portali
- Navoiy viloyati hokimligi
- O?zbekiston Respublikasi Oliy sudi sayti
- O?zbekiston Respublikasi qonun hujjatlari milliy bazasi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?
Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман
Veb-sayt bo`yicha mas`ul