ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА СПОРТНИНГ ГИМНАСТИКА ТУРЛАРИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 47-сон, 538-модда)
1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва Ўзбекистон Гимнастика федерациясининг:
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳузуридаги Бадиий гимнастика бўйича республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия захираси спорт мактаби номини Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳузуридаги Гимнастика бўйича ихтисослаштирилган республика болалар-ўсмирлар олимпия захираси спорт мактаби деб ўзгартириш;
Ўзбекистон Гимнастика федерацияси ҳузурида Спортнинг гимнастика турлари бўйича мураббийлар ва ҳакамлар республика мактабини ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳузуридаги Гимнастика бўйича республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия захираси спорт мактабининг янгиланган тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Гимнастика бўйича республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия захираси спорт мактабида — 7 ёшдан 12 ёшгача бўлган таълим олувчи ўқувчи-спортчиларнинг умумий контингенти 60 нафарни ташкил этгани ҳолда, ўқиш муддати 5 йил бўлиб, ҳар йили 12 нафар иқтидорли ўқувчи-спортчилар қабул қилиниши белгилаб қўйилсин.
4. Қуйидагилар Гимнастика бўйича республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия захираси спорт мактабининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
бадиий гимнастика, спорт гимнастикаси ва трамполин билан шуғулланиш учун зарур спорт маҳоратига эга истеъдодли ва истиқболли болаларни пухта танлаб олиш, улар танлаган спорт турида уларнинг қобилиятлари, спортдаги салоҳияти, касбий кўникмалари ва маҳоратини ривожлантириш;
бадиий гимнастика, спорт гимнастикаси ва трамполин соҳасида энг янги илмий-методик тавсия ҳамда ютуқлар асосида республиканинг терма жамоалари учун спорт захираси ва юқори даражали спортчиларни тайёрлаш бўйича ўқув-машғулот жараёнини самарали ташкил этиш ва амалга ошириш;
юқори даражали спортчиларни тайёрлаш бўйича ўқув-машғулот жараёнини ташкил этиш учун зарур бўлган замонавий моддий-техник базани яратиш ва малакали ҳакамлар таркибини шакллантириш;
спортчилар ва ҳакамлар таркибининг касбий маҳоратини ошириш соҳасида мунтазам асосда тажриба алмашишни ташкил этиш орқали хорижий гимнастика мактаблари, академиялари ва клублари билан ҳамкорликни ривожлантириш.
5. Белгилансинки, Спортнинг гимнастика турлари бўйича мураббийлар ва ҳакамлар республика мактаби:
нодавлат спорт ўқув-методик таълим муассасаси ҳисобланади;
таълим жараёнида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтининг кадрлар, илмий-методик ва ресурс салоҳияти, шунингдек спортчиларни тайёрлашнинг такомиллаштирилган методикасидан максимал равишда фойдаланади;
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Гимнастика федерациясининг ҳудудий бўлинмалари, спортнинг гимнастика турларини оммалаштираётган спорт мактаблари, шунингдек профессионал спорт клубларининг буюртмаларига кўра спортнинг гимнастика турлари бўйича мураббийлар ва ҳакамларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, шунингдек уларни ўқитишни амалга оширади.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда спортнинг гимнастика турларини янада ривожлантириш ҳамда Гимнастика бўйича республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия захираси спорт мактаби фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорни пухта ишлаб чиқсин ва қабул қилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бадиий гимнастика бўйича республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия захираси спорт мактабини ташкил этиш тўғрисида» 2011 йил 27 августдаги ПҚ-1608-сонли қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А. Икрамов ва У. Розуқулов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 7 ноябрь,
ПҚ-2654-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 7 ноябрдаги ПҚ-2654-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳузуридаги Гимнастика бўйича республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия захираси спорт мактабининг
ЯНГИЛАНГАН ТУЗИЛМАСИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 7 ноябрдаги ПҚ-2654-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бадиий гимнастика бўйича республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия захираси спорт мактабини ташкил этиш тўғрисида» 2011 йил 27 августдаги ПҚ-1608-сонли қарорига киритилаётган ўзгартишлар
1. Номидаги, кириш қисмидаги, 1-бандидаги, 3-бандининг биринчи — учинчи хатбошидаги, 5-бандининг иккинчи — тўртинчи хатбошидаги, 6-бандининг иккинчи — олтинчи хатбошидаги,7,11-бандларидаги, 12-бандининг иккинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги, 13-бандидаги «бадиий» сўзи чиқариб ташлансин.
2. 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Белгилансинки:
гимнастика бўйича РИБЎОЗСМ интернати бўлган мактабдан ташқари спорт-таълим муассасаси ҳисобланади, унинг ўқувчи-спортчилари тураржой, тўрт маҳал овқатланиш, спорт анжомлари ва махсус либос, спорт ускуналари ҳамда инвентарлари билан таъминланади;
гимнастика бўйича РИБЎОЗСМда — 7 ёшдан 12 ёшгача бўлган таълим олувчи ўқувчи-спортчиларнинг умумий контингенти 60 нафарни ташкил этган ҳолда, ўқиш муддати 5 йил бўлиб, ҳар йили 12 нафар иқтидорли ўқувчи-спортчилар қабул қилинади;
гимнастика бўйича РИБЎОЗСМ ўқувчи-спортчиларининг умумтаълим дастурлари бўйича таълим олишлари Тошкент шаҳрининг яқин атрофда жойлашган умумтаълим мактабларида амалга оширилади.»
3. 4-банди ва 1-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.
mavzuga doir o‘xshash maqolalar:
Davlat boshqaruv organlari rasmiy saytlari
- Adliya boshqarmasi
- Sog'liqni saqlash boshqarmasi
- Xalq ta'limi boshqarmasi
- O'rta maxsus kasb-hunar ta'lim boshqarmasi
- Viloyat qishloq va suv xo'jaligi boshqarmasi
- Statistika boshqarmasi
- "Yermulkkadastr" xizmati
- "Navoiy dori-darmon"
- Kasaba uyushmalari tashkilotlari birlashmasi
- Sinov va sertifikatlashtirish markazi davlat korxonasi
- "Qizilqumtcement" OAJ
- Navoiy davlat konchilik instituti
- Navoiy davlat pedagogika instituti
- Navoiy tog'-metallurgiya kombinati
- Arxiv boshqarmasi
- "Kamolot" YOIH
- "Navoiypaxtasanoat" XAB
- Navoiy xalqaro aeroporti
- Navoiy elektr tarmoqlari
- "Navoiazot" OAJ
- Viloyat davlat veterinariya boshqarmasi
- "Navoiy issiqlik elektr stantciyasi" OAJ
- Navoiy viloyati "Qishloqxo'jalikkimyo" XAJ
- GUP "Navoiy neftebazasi"
- Mehnat boshqarmasi
- Madaniyatva sport boshqarmasi
- Davlat raqobat boshqarmasi
- Arxitektura boshqarmasi
Mashhur maqolalar
Ish tartibi
Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019,
792230990
Davlat organi saytlari
- O?zbekiston Respublikasi hukumati portali
- O?zbekiston Respublikasi Prezidenti axborot xizmati
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi sayti
- O?zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati sayti
- O?zbekiston Respublikasi Kasaba uyushmalari federatsiyasi portali
- Navoiy viloyati hokimligi
- O?zbekiston Respublikasi Oliy sudi sayti
- O?zbekiston Respublikasi qonun hujjatlari milliy bazasi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?
Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман
Veb-sayt bo`yicha mas`ul