JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Шаҳар ҳокимининг қарори

15-10-2016 08:10 Normativ hujjatlar, Hokim qarorlari
12.10.2016 y.(г)                                                                              Қ-631/10-сон

Навоий шаҳар ҳокимлиги тасарруфидаги ётоқхоналардан фойдаланишни янада такомил- лаштириш чора-тадбирлари   тўғрисида  Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон, 4-модда;), "Ижара тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 1-сон, 45-модда;), Вазирлар Маҳкамасининг
1994 йил 28 июндаги "Давлат уй-жой фонди хусусийлаштирилиши муносабати билан норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 325-сон қарорига мувофиқ, Навоий шаҳар ҳокимлиги тасарруфидаги ётоқхоналардан фойдаланишни янада такомиллаштириш, турар жойга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга олиш, уларни вақтинча яшаб туришлари учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида ҳамда Навоий шаҳар ҳокимлиги Уй-жойлардан ва ётоқхоналардан фойдаланиш бошқармасининг 2016 йил 28 сентябрдаги 1028-сон мурожаатини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25-моддаларига асосан
ҚАРОР ҚИЛАМАН :
1. Навоий шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари (А.Саломов) ва  Навоий шаҳар ҳокимлиги Уй-жойлардан ва ётоқхоналардан фойдаланиш бошқармасининг ётоқхоналардан фойдаланишни ҳамда уларни ижарачиларга беришни янада тартибга солиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
2. Навоий шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги ётоқхоналардан фойдаланиш масалаларини кўриб чиқувчи комиссия таркиби 1-иловага, Навоий шаҳар ҳокимлигига қарашли ётоқхоналар тўғрисидаги вақтинчалик тартиб 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Навоий шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги ётоқхоналардан фойдаланиш масалаларини кўриб чиқувчи комиссия раиси (А.Саломов), Уй-жойлар ва ётоқхоналардан фойдаланиш бошқармаси (Ҳ.Бобоев), Навоий шаҳар ҳокимлиги тасарруфидаги ётоқхоналарни бошқарувчи муассасалар раҳбарларига турар-жойга муҳтож фуқароларни ҳисобга олиш, уларни ётоқхоналар билан таъминлаш, ётоқхоналарни ва ётоқхоналар атрофидаги ерларни сақлашни
2-иловага мувофиқ тасдиқланган Тартибга ҳамда амалдаги қонун ҳужжатларига қатъий риоя этилган ҳолда амалга ошириш топширилсин.
4. Навоий шаҳар ИИБ (Ю.Эшмуродов) ётоқхоналардан турар жой билан таъминланган фуқароларни рўйхатга (прописка) олиш ва рўйхатдан чиқаришда амалдаги қонун ҳужжатларига қатъий риоя қилинишини таъминласин.
5. Навоий шаҳар ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи (И.Рахматов)га мазкур қарорни расмий нашрда эълон қилинишини ҳамда ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминлаш топширилсин.
6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

Навоий шаҳар ҳокими                                                  Н.Ахатов

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko?rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019, 792230990

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko?chirilganda giper havola majburiy!