JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » Навоий шаҳрида Алишер Навоий ижодига бағишланган халқаро анжуман ўтказилди

Навоий шаҳрида Алишер Навоий ижодига бағишланган халқаро анжуман ўтказилди

13-03-2017 21:37 Navoiy shahri » Yangiliklar

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус, Халқ талими вазирликлари, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Республика Маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими, вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган анжуманда Венгрия, Озарбайжон, Қозоғистон давлатларидан таниқли навоийшунос олимлар, ёш тадқиқотчилар ҳамда талабалар иштирок этди.

Анжуманда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси М.Аҳмедов ва бошқалар истиқлолнинг дастлабки йилларидан миллий ўзлигимизни англаш йўлида буюк аждодлар номини тиклаш, уларнинг нодир маънавий меросини асраб-авайлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

– Ўзбек, туркман, қозоқ, қирғиз, озарбайжон бир оиладек яшаб келаётган иноқ халқлардир, – дейди Озарбайжон Фанлар академияси Низомий номидаги адабиёт институтининг Озарбайжон – Туркманистон – Ўзбекистон адабий алоқалар шўъбаси мудири Алмаз Увли. – Бу Навоийнинг эзгулик, муҳаббат, дўстлик, адолат, тинчлик каби гўзал фазилатлар, маънавий-ахлоқий қадриятлар тўғрисидаги қимматли ғоялари билан узвий боғлиқдир. Шоир номи билан аталувчи Навоий вилоятида бундай йирик анжуманнинг ўтказилиши буюк сўз санъаткорига бўлган чексиз ҳурмат белгисидир. Буюк мутафаккир ижоди биз, авлодлар учун улкан маънавий бойлик бўлиб, уни биргаликда ўрганмоқ, теран анламоқ ҳар биримиз учун шарафдир.

Вилоят марказида қад ростлаган буюк мутафаккирнинг муаззам ҳайкали атрофи доим ёшлар билан гавжум. Хиёбонга туташ муҳташам Ёшлар маркази шижоатли ёшларнинг зиё масканидир. Бу ерда фаолият кўрсатаётган 15 дан ортиқ фан, спорт, санъат тўгаракларида кўплаб истеъдод эгаларини учратиш мумкин.

Шаҳардаги Алишер Навоий номидаги марказий маданият ва истироҳат боғи буткул янгича қиёфага кирди. Бу ерда мусиқали рангли фавворалар ўрнатилди, ёзги саҳна, 22 аттракцион, кураш майдони, савдо нуқталари барпо этилди. Алишер Навоий ҳайкали атрофига манзарали дарахтлар экилиб, кўркам кўринишга келтирилди. Қарийб 4 гектар майдонда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди. Бундай янгиланиш ва улкан эътибор Навоий сиймосига қаратилаётган ҳурмат рамзидир.

Навоий шаҳридаги "Фарҳод” ва "Ширин” маданият саройлари маданият ва маърифат масканига айланган. Ҳар икки масканда ёшлар санъат турлари билан мунтазам шуғулланиши учун барча шароит яратилган. "Фарҳод” маданият саройининг нодир адабиётларга бой кутубхонаси ўқувчилар билан гавжум.

– Бугунги конференция чин маънода ноёб қадриятларни қайта тиклаш ва яна бир бор эътироф этишда муҳим омил бўлди, – дейди Қозоғистон миллий университети профессори Азамат Акбаров. – Буюк Алишер Навоийнинг XV асрда жорий этилган "устоз-шогирд” анъанасининг кенг таҳлил этилиб, бугунги кунда Ғарб давлатларининг нуфузли олий таълим муассасаларида таълимга интеграция қилиниши ушбу таълим масканларининг янада юқори поғоналарга эришишига хизмат қилмоқда. Конференцияда "устоз-шогирд” масаласига бағишланган маърузамда XXI асрда Ғарб университетлари ҳамда XV асрдаги Навоий мактабининг қиёсий таҳлилини очиб беришга ҳаракат қилдим.

Анжуманда иштирокчилар шўъбаларга бўлиниб, Навоий ижодини ўрганишда эришилган ютуқлар ва ечимини кутаётган масалалар хусусида мунозаралар ўтказди. Буюк мутафаккир асарларини дунё тилларига таржима қилиш, замонавий ўқувчига етказиш борасидаги илмий изланишлар самараси таҳлил этилди.

Конференцияда Алишер Навоийнинг ҳаёти ва ижодига оид кўргазма ташкил этилиб, "Фарҳод” маданият саройида мамлакатимизнинг таниқли актёр ва санъаткорлари томонидан саҳна кўриниши ижро этилди, шоир ғазалларидан намуналар ўқилди.

Анжуманда Навоий вилояти ҳокими Қ.Турсунов сўзга чиқди.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko?rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba
Ishonch telefonlari:792201019, 792230990

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko?chirilganda giper havola majburiy!